Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:22

Тожикистон раҳбари БМТда сув ташаббуси билан чиқди


Тожикистон Пезиденти Имомали Раҳмон БМТда 2012 йилни “Сув дипломатияси йили” деб эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.

Пайшанба куни Ню Йоркда бошланган БМТ Бош Ассамблеясининг 65-сессиясида сўзлаган Имомали Раҳмон БМТ сув ресурсларига оид резолюция қабул қилиши сув ресурслари бошқаруви билан боғлиқ муаммоларнинг дипломатия йўли билан ҳал этилиши, олдини олиш ва ўзаро ишончни шакллантириши мумкинлигини айтди.

Марказий Осиёдаги сув заҳираларининг 60 фоизи Тожикистонда жойлашган.

Сув бошқаруви ва уни тақсимлаш масаласи кўп йиллардан бери Душанбе расмийлари ва қўшни давлатлар ўртасидаги келишмоқчиликка сабаб бўлиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG