Линклар

logo-print

Халқаро экипажнинг фазодан Ерга қайтиши кечиктирилди


Икки нафар россиялик ва бир америкалик космонавтнинг Халқаро фазо станциясидан Ерга қайтиши камида бир кунга кечиктирилди.

Бунга космонавтларни Ерга олиб тушадиган “Союз” капсуласининг ракетадан ажралиши жараёнида муаммо борлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Дастлаб космонавтларнинг Ерга қайтиши 24 сентябр эрталабга белгиланган эди.

Расмийларга кўра, агар муаммо ҳал этилса, “Союз” капсуласи космонавтларни шанба куни Қозоғистон ҳудудига олиб тушади.

Америкалик астронавт Трейси-Калдвелл-Дайсон, россиялик космонавтлар Александр Скворцов ва Михаил Корниенко жорий йил апрел ойидан бери Халқаро фазо станциясида асосан илмий тажрибалар ўтказиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG