Линклар

СССРда давлат тўнтариши амалга оширган Янаев вафот этди


1991 йилда муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан кейин қисқа муддат ўзини Совет Иттифоқи президенти вазифасини бажарувчи, деб эълон қилган Геннадий Янаев 72 ёшида Москвада вафот этди.

Интерфакс ахборот агентлигига кўра, Янаев “жиддий ва “узоқ давом этган хасталик”дан сўнг оламдан ўтган.

Янаев 1991 йил август ойида амалга оширилган давлат тўнтаришидан кейин собиқ иттифоқда фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Телевидение орқали халққа мурожаатида Янаев Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев “дам олаётгани” ва “соғлигини тиклаш учун бир оз вақт кераклиги”ни айтган.

Аслида, Горбачев ўша пайтда Қримда уй қамоғида сақланган.

Давлат тўнтариши ташкилотчилари Геннадий Янаевни СССР президенти вазифасини бажарувчи, деб эълон қилгунига қадар у 1990 – 1991 йилларда Совет Иттифоқи вице президенти бўлиб ишлаган.

Икки кундан сўнг муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришидан кейин Янаев қамоққа олинган.

1994 йилда унга амнистия эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG