Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:20

ЕХҲТ Ўзбекистонда журналистларга нисбатан муносабат хусусида хавотир билдирди


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистонда мустақил журналистларнинг тазйиқ қилинаётгани хуссида хавотир билдирди.

ЕХҲТнинг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович "мустақил журналистларга суд тизими орқали босим ўтказиш давом эатётганидан хавотирда” эканини баён қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовга йўллаган мактубида Миятович журналистлар Абдумалик Бобоев ва Владимир Березовскийларга туҳмат қилганлик айби қўйилаётганидан ташвиш билдирган.

ЕХҲТ расмийси ҳозирда олти йилдан 12 ярим йилгача бўлган қамоқ жазоларини ўтаётган Дилмурод Саид, Солижон Абдураҳмонов ва Хайрулло Ҳамидов каби бошқа журналистлар тақдири борасида ҳам ташвиш билдирган.
XS
SM
MD
LG