Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:34

Афғонистонда НАТО колоннаси худкуш ҳужумига учради


Афғонистон полицияси НАТО ҳарбийлари колоннасига худкуш бомбачи ҳужум қилгани оқибатида камида бир бола нобуд бўлгани, ўнлаб одам яраланганини маълум қилди.

Маҳаллий полиция расмийси Абдул Рауфга кўра, Тож Балх вилоятидаги катта йўлда худкуш шахс портловчи моддалар жойлаштирилган автомобилни НАТО ҳарбий колоннаси яқинлашган пайтда портлатган.

Абдул Рауф НАТО кучлари орасида талафотларга оид маълумот йўқлигини айтди.

Воқеа рўй берганини тасдиқлаган Халқаро коалиция кучлари ҳужум оқибатида талафот кўрилмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG