Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:14

Россияда яна беш нафар ўзбекистонлик қамалди


Саратов шаҳрининг Ленинский туман суди беш нафар Ўзбекистон фуқаросини саккиз йилдан тўққиз йил етти ойгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

Россия матбуотига кўра, 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган беш ўзбекистонлик Доғистондан соҳта пуллар сотиб олиб уларни Саратов шаҳрига олиб келган.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари июл ойи охирида Саратовнинг саккизта савдо нуқтасида улар 1000 рубл қийматидаги соҳта пулларни ишлатганини қайд этган.

Ўзбекистон фуқаролари Сизрань шаҳрига борган пайтда ҳибсга олинган.

Уларга тегишли автомобилдан 74та соҳта банкнота топилган.

Суд беш нафар Ўзбекистон фуқаросини Россиянинг миграция қонунларини бузганликда ҳам айбдор, деб топди.
XS
SM
MD
LG