Линклар

Покистон АҚШда қамалган олим ўз юртига қайтарилишини хоҳламоқда


Покистон ҳукумати АҚШ суди Америка ҳарбийларини ўлдиришга уринганликда айбланган покистонлик олимани 86 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинганидан “таассуф ва ҳафсаласи пир бўлгани”ни билдириб, уни мамлакатга қайтаришга ҳаракат қилишини баён қилди.

Аафиа Сиддиқийни “миллат қизи”, деб атаган Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний унинг Покистонга қайтариш ҳаракатларига бош-қош бўлишга ваъда қилди.

АҚШда таҳсил олган 38 яшар Сиддиқий 2008 йилда Афғонистонда қўлга олинган.

Пайшанба кунги маҳкамада у қўлга олинган пайтда АҚШ асаридан қуролини тортиб олиб, америкаликларга қарата ўт очишга уринганликда айбдор, деб топилди.

Ҳисбга олиш пайтида Сиддиқий яраланган, аммо америлик ҳарбийлардан ҳеч бирига шикаст етмади.

Тергов давомида покистонлик бу аёлнинг Ал-Қоида билан ҳамкорлик қилгани ҳам аниқланган.
XS
SM
MD
LG