Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:01

Клинтон ва Аббос Яқин Шарқ музокараларини муҳокама этди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Яқин Шарқ тинчлик жараёнларини муҳокама этиш учун бугун Ню Йоркда учрашишди.

Ғазода яҳудийлар учун уй-жой қурилишига Исроил жорий этган мораторий муддати эртага тугайди. Фаластин томони агар Исроил мораторий муддатини узайтирмаса яқин Шарқ тинчлик музокараларидан чиқиши ҳақда бир неча марта огоҳлантирган эди.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жеффри Фелтман сўзларига кўра, Вашингтон Исроилни мораторий муддатини узайтиришга кўндиришга уринмоқда, Фаластин раҳбариятини эса тинчлик сўзлашувларини давом эттиришга чақирмоқда.

Бугун Маҳмуд Аббоснинг БМТ Бош ассамблеяси сессиясида чиқиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG