Линклар

Обама Ўтунбоева билан учрашди


АҚШ президенти Барак Обама қирғизистонлик ҳамкасби Роза Ўтунбоевани мамлакат жанубидаги этник ғалаёнлар ортидан янги зўравонликлар тўлқини юз бериши олдини олиш учун лозим чораларни кўришга чақирди.

Обама Ню Йоркда ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси йиғинида қатнашиш учун келган Роза Ўтунбоева билан жума куни учрашди.

АҚШ раҳбари Қирғизистондаги "ижобий ўзгаришлар", жумладан, мустақил матбуотга қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши, янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнлари ҳамда октябр ойига белгиланган парламент сайловлари ҳусусида гапирди.

Президент Барак Обама, шунингдек, қирғиз ҳукуматини мамлакат жанубидаги оммавий ғалаёнлар юзасидан мустақил тергов ўтказишга чақирди.

Июн ойида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалалобод вилоятларида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида юзлаб одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG