Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:22

Собиқ маҳбус Сара Шурд Ню Йоркда Эрон раҳбари билан учрашди


Эронда бир йилдан ортиқроқ муддат қамоқда ўтириб чиққан америкалик сайёҳ Сара Шурд Ню Йоркда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод билан учрашди. Аҳмадинажод БМТ Бош ассамблеяси сессиясида қатнашиш учун Ню Йоркка борган эди.

Аммо Сара Шурд билан бирга ўтган йил июл ойида Эрон чегараси яқинида хибсга олинган унинг қаллиғи Шейн Бауер ва дўсти Жош Фаттал ҳамон Теҳрон ҳибсхонасида қолмоқда. Эрон томони уларни жосусликда айблаган. Сара Шурд ва ҳибсдаги дўстлари беайб сайёҳлар эканиликларини айтиб келишади.

Шу ой бошларида Эронда қамоқдан озод бўлган ва Америкага қайтиб борган Сара Шурд ва унинг онаси Аҳмадинажод билан жума куни кўришди.

Сара Шурд президент Аҳмадинажод билан учрашув Эрон қамоқхонасида қолаётган дўстларининг ҳам озод этилишига умидлантирганини айтади.

- Президент Аҳмадинажод онам ва мен билан учрашишга, Шэйн ва Жошнинг оналари эса президент вакили билан учрашишга рухсат бергани учун Эрон раҳбарига миннатдорчилик билдираман. Жуда дўстона ва илиқ учрашув бўлди. Мени ўзим президент билан учрашишни анчадан бери кутиб, қамоқхонада ният қилар эдим. Ўз бошимдан кечирганларимни унинг ўзига айтиб бериш учун бу жуда яхши фурсат бўлди. Бунинг учун ундан миннатдорман ва Шейн ва Жошларнинг ҳам озод этилишига умидвроман, - деди Сара Шурд.

Америкалик учавлон ўтган йил июл ойида Эроннинг Ироқ билан чегараси яқинида ҳибсга олинган эди. Эрон томони уларни жосусликда айблаган.

Аммо Шурд Эронга кириш нияти бўлмаган айбсиз сайёҳлар бўлганликларини айтишади. Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажод
CNN мухбири билан суҳбатда бир йилдан бери Эронда ҳибсда ушлаб турилаётган икки америкалик сайёҳнинг ҳам озод этилиши эхтимолдан ҳоли эмаслигини айтди.

Аммо Аҳмадинажодга кўра, бу ишни аввало эронлик ҳакамлар кўриб чиқиши керак. Эрон қонунчилигида жосуслик учун ўлим жазоси белгиланган.
XS
SM
MD
LG