Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:27

Торонтодан Карачига учаётган йўловчи Стокҳолмда қўлга олинди


Швеция полицияси асли покистонлик бўлган Канада фуқаросини Торонто-Карачи рейсидан тушириб, қўлга олди.

Маълумотларга кўра, бу йўловчи учқич бортига портловчи мослама олиб ўтганликда гумон қилинмоқда.

Канададан Покистонга учаётган учқич бортида бомба бўлиши эхтимоли ҳақида маълумот олиниши биланоқ Стокҳолм аэропортига қўнишга мажбур бўлди. "Боинг 777" учқичи бортидаги 270 йўловчи зудликда эвакуация қилинди.

Швеция полицияси вакили Штефан Радманнинг айтишича, ҳозирга қадар гумонланган шахс ёнидан ҳам, учқич бортидан ҳам ҳеч қандай бомба топилмаган.

"Учқич бортини текширяпмиз. На учқич бортидан, на гумонланаётган шахс ёнидан портловчи мослама топилди. Ҳозир полиция юкларни текширмоқда", - деди Радман.
XS
SM
MD
LG