Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:40

АҚШ Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчлик музокараларини сақлаб қолишга уринмоқда


АҚШ раҳбарияти Фаластин ва Исроил ўртасида бораётган тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини давом эттириш мақсадида икки томон расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Фаластин ва Исроил ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи бир ойча аввал бошланган эди.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Исроил Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун уйларни қуришга жорий қилинган мораторий муддатини узайтирмаса, музокараларни тарк этиши мумкинлигини қайта таъкидлади.

Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам Исроилни Ғарбий Соҳилдаги қурилишларни бутунлай тўхтатишга чақирди.

Фаластин томони эгалик ҳуқуқини даъво қилаётган Ғарбий Соҳилда Исроил томони бошлаган қурилишларни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги қарор муддати бугун тунда якунига етади.

БМТда қилган чиқишида Маҳмуд Аббос Фаластин томони тинчлик музокараларини қувватлаши, аммо, бунда келишувга эришиш учун Исроил томони ёки тинчлик, ёки Ғарбий соҳилдаги қурилишларни танлаши лозимлигини урғулади.

XS
SM
MD
LG