Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:41

Россия президенти Хитойга сафар қилди


Россия Президенти Димитрий Медведев Россия ҳукумати ва ишбилармонларидан иборат делегация билан Хитойга борди.

Россия делегациясининг Хитойга уч кунлик сафари давомида икки томонлама савдо ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этиши кутилмоқда.

Музокаралар натижасида бир қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, Хитойга газ ҳамда нефт етказиб бериш тўғрисидаги келишувлар имзоланиши режалаштирилган.

Президент Медведев Хитой Республикаси раҳбари Ху Цзинтао билан душанба куни учрашиб, жумладан Эрон ҳамда Шимолий Корея ядровий дастури масаласини ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.

Россия делегацияси Хитойга сафари якунида Шанхайга бориб, у ерда 2010 йилги Жаҳон кўргазмасида иштирок этади.

Бу Медеведевнинг 2008 йилда президент этиб сайланганидан буён Хитойга қилган иккинчи ташрифидир.

XS
SM
MD
LG