Линклар

logo-print

Венесуэлада парламент сайловлари бўляпти


Венесуэлада умумий сайловлар ўтказилмоқда. Парламент сайловнинг популист президент Уго Чавес етакчилигидаги партия учун жиддий синов бўлиши кутилмоқда.

17 миллионга яқин венесуэлалик сайловчилар 165 ўринли парламент - Миллий ассамблеяда вакилларини сайламоқда.

Мамлакатдаги мухолиф партиялари ўзаро зиддиятларни четга суриб, иқтидордаги Уго Чавес партиясига қарши “Демократик бирлик қурултойи” коалициясига бирлашди.

Муҳолифатчилар Чавес ва мамлакатда кучайган жиноятчилик ҳамда иқтисодий қийинчиликлардан норози аҳоли овозини олишга умид қилмоқда.

Қонунчиликка биноан парламент сайловларидан икки йил ўтиб, Жанубий Американинг нефтга бой мамлакати бўлган Венесуэлада президентлик сайловлари ўтказилади.

XS
SM
MD
LG