Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:10

Иордан Ғарбий соҳилидаги қурилишларга оид мораторий узайтирилмайди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу яҳудий кўчманчиларни Ғарбий Соҳилидаги қурилишларга жорий этилган мораторий муддати якунланаётгани муносабати билан “сабрли” бўлишга чақирди.

Бош вазирнинг бундай чақириқларига қарамай, 26 сентябр тунги соат 12 да мораторий муддати якунига етиши муносабати билан Ғарбий Соҳилдаги Ревава қишлоғида янги уйларнинг қурилишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Мораторий муддати узайтирилмаса, Исроил билан янгиланган тинчлик музокараларини тарк этишини билдирган Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос 4 октябр куни айни вазиятни араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан муҳокама этишини айтди.


XS
SM
MD
LG