Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:05

Хевронда исроиллик хомиладор аёл ҳужумдан яраланди


Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилида содир этилган ҳужумдан исроиллик хомиладор аёл ва унинг эри яраланди. Хевронда уларнинг автомашинаси бошқа бир машинадан ўққа тутилган.

Ушбу воқеа Исроил босиб олган худудларда яхудий кўчманчилари учун уй-жой қурилишига жорий этилган мораторий муддати тугашига уч соат қолганда рўй берди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу яҳудий кўчманчиларини Ғарбий Соҳилидаги қурилишларга жорий этилган мораторий муддати якунланаётгани муносабати билан “сабрли” бўлишга чақирди.

Бош вазирнинг бундай чақириқларига қарамай, 26 сентябр тунги соат 12 да мораторий муддати якунига етиши муносабати билан Ғарбий Соҳилдаги Ревава қишлоғида янги уйларнинг қурилишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос мораторий муддати узайтирилмаса, Исроил билан янгиланган тинчлик музокараларини тарк этишини билдирган.

Айни пайтда Қўшма Штатлар яқинда бошланган Фаластин ва Исроил раҳбарларининг бевосита иштирокидаги Яқин Шарқ тинчлик музокараларини давом эттириш ҳаракатида.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон мораторий муддати узайтирилишига эришиш мақсадида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан сўзлашувлар ўтказган.
XS
SM
MD
LG