Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:44

Маҳмуд Аббос Парижга сафар қилмоқда


Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос бугун Парижга сафарини бошлади. Яқин Шарқ тинчлик музокараларини сақлаб қолиш мақсадида амалга ошаётган ушбу ташриф давомида Аббос Франциядаги яҳудий жамоалари билан учрашади.

Бугун, шунингдек Фаластин раҳбарининг Франция Президенти Николя Саркози ҳамда бош вазир Франсуа Фийон билан ҳам музокаралари режаланган.

Маҳмуд Аббос Исроил босиб олган ҳудудларда яхудий кўчманчилари учун уй-жой қурилишига жорий этилган мораторий муддати узайтирилмаса, Исроил билан янгиланган тинчлик музокараларини тарк этишини билдирган эди.

Аммо, Аббос "Ал-Ҳайят" газетаси мухбири билан суҳбатда музокаралардан мораторий муддати тугайдиган ярим тунда чиқмаслигини айтди. Фаластин раҳбари 4 октябр куни айни вазиятни араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан муҳокама этишини билдирган.
XS
SM
MD
LG