Линклар

Шимолий Вазиристонда етти жанггари ўлдирилди


Покистонда Американинг пилотсиз учқичларидан берилган ҳаво зарбалари оқибатида етти жанггари ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Ушбу ҳарбий амалиёт якшанба куни Покистоннинг қавмлар назоратидаги Шимолий Вазиристон минтақасида амалга оширилди.

Ал-Қоида ва Толибонга алоқадор жанггари гуруҳлар айнан мана шу ҳудудда паноҳ топгани айтилади.

"Ассошиэйтед Пресс" агентлигининг Покистон махсус ҳизматларига таяниб, хабар қилишича, жорий ойда амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида Шимолий Вазиристонда экстремистларга алоқадор 90га яқин жанггари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG