Линклар

Ғарбий Соҳилдаги қурилишларга оид мораторий муддати тугади


Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги қурилишларга жорий қилган 10 ойлик мораторий муддати 26 сентябр куни тунги соат 12 да якунига етди.

Муддат якунига етганидан бир дақиқа ўтиб, ярим тунда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосни бир йил ичида тинчлик сулҳига эришиш мақсадида олиб борилаётган “тезкор ва ҳаққоний сўзлашувлар”ни давом эттиришга чақирди.

Исроил етакчиси АҚШ Президент Барак Обаманинг мораторий муддатини узайтириш чақириғини рад этганига қарамай, якшанба куни АҚШ раҳбарияти ҳар икки томонни музокараларни давом эттиришга ундаётганини таъкидлаган эди.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос мораторий бекор қилинса, музокараларни тарк этишидан огоҳлантириб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG