Линклар

Афғонистонда хизмат қилган уч аскар қотилликда айбланмоқда


Афғонистонда хизматини ўтаган австралиялик уч собиқ аскар қасддан одам ўлдирганликда айбланмоқда.

Австралия бош прокуратураси берган маълумотга кўра, бу аскарлар махсус қўшинлар сафида хизмат қилган ва 2009 йил феврал ойида 6 маҳаллий фуқаро ўлдирилиб, тўрт нафари жароҳатланган махсус амалиёт иштирок этган.

Австралиянинг бир ярим мингга яқин аскари Афғонистонда хизмат қилмоқда. Булар орасида 200 киши махсус қўшинларда, 1000 киши эса қайта тиклаш ва афғон армиясини таёйргарликдан ўтказишга сафарбар қилинган. Австралия қўшинлари Ўрузгон вилоятидаги Тирин Кот ҳарбий базасида хизмат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG