Линклар

Афғонистонга яна 1000 ҳарбий тренер керак


НАТО расмийси афғон махсус кучларини тайёргарликдан ўтказиш учун қўшимча 1000 нафар ихтисослашган ҳарбийларни сўраб, Афғонистондаги ҳарбий коалиция расмийларига мурожаат қилди.

2011 йил июл ойидан АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этишни бошлаши режалаштирилгани боис масъулиятни ўз зиммасига олиши кутилаётган афғон ҳарбийлари ҳозирда изчил тайёргарликдан ўтказилмоқда.

НАТО нинг Афғонистондаги тренинглар бўйича дастури раҳбари генерал летенант Уилям Колдвилл "The Wall Street Journal" нашрига берган интервюсида афғон армияси зарурий миқдорда тренерларга эга бўлмаса, маъсулиятни АҚШ ҳарбийларидан афғон ҳарбийларига ўтказиш муддати кечикиши мумкинлигини айтди.

Шунингдек, Колдвилл қўшимча равишда яна 133 минг ҳарбий ва полиция зобитини Афғонистонга юборилишини сўраш ниятида эканини ҳам айтди.

Ҳозир Афғонистондаги хавфсизлик кучлари сони 256 минг атрофида.

XS
SM
MD
LG