Линклар

logo-print

Япония Хитойдан ўз кемаларига етказилган зарарни тўлашни сўрамоқчи


8 сентябр куни Шарқий Хитой денгизида хитой балиқчи кемаси япон қўриқчи кемалари билан тўқнашиб кетган эди.

Оқибатда, Япония Хитой кемасини ҳибс қилган эди. Бироз ўтиб, кема ва унинг бортидаги 14 одам, шанба куни тонгда эса кема капитани ҳам озод қилинди.

Аммо бу икки давлат ўртасидаги алоқаларни анчагина таранглаштирган ҳодиса бўлди.

Аввалига Хитой томони кемани ҳибс қилгани учун кечирим сўраш ва товон пули тўлашини талаб қилиб, Японияга юзланди. Аммо, буни қатъий равишда рад этган Япония Бош вазири Наото Кан эндиликда қўриқчи кемаларга етказилган зарар қопланиши сўраб, Хитой раҳбариятига юзланиш ниятини билдирди.

XS
SM
MD
LG