Линклар

Покистонда 30 жанггари ўлдирилди


НАТО кучлари ҳаво ҳужуми натижасида Покистонда 30 жанггари ўлдирилди.

Афғонистондаги НАТО кучлари сўзчиси, капитан Раян Доналд бу ҳужумларни “ўз ўзини мудофаа этиш” мақсади билан изоҳлаб, бу Хост вилоятидаги Афғонистон хавфсизлик кучлари қўриқчилик постига жанггарилар томонидан шанба куни қилинган ҳужумга жавобан амалга оширилганини айтди.

НАТО расмийсига кўра, жанггарилар Покистон томонга ҳаракатланаётган пайтда ҳаводан ўққа тутилган.

Хост вилояти Покистоннинг қабилалар назоратида бўлган Шимолий Вазиристон минтақасига қўшнидир.

XS
SM
MD
LG