Линклар

Исроиллик кўчманчилар уй-жой қурилишини бошлаш ҳаракатида


Исроил Ғарбий Соҳилдаги қурилишларга жорий этилган мораторий муддати тугаши муносабати билан бу ерда яҳудийлар учун уйлар қурилиши бошланишини маълум қилди.

Бироқ Эфрат аҳоли пункти ҳокими Обед Ревиви банклар ва қурувчи компаниялар қурилишлар яна тўхтатилиши мумкинлигидан хавотир қилиб, сармоя киритишга чўчиб турганини айтди.

Халқаро миқёсдаги чақириқларга қарамай, Ғарбий Соҳилдаги қурилишларга жорий этилган мораторийни бекор қилган Исроил ҳукумати айни пайтда Фаластин раҳбариятини икки томанлама тинчлик музокараларини тарк этмасликка чақирмоқда.

Бироқ, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос мораторий муддати узайтирилмаса, сентябр ойи аввалида бошланган музокараларни тарк этишини қайта ва қайта таъкидлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG