Линклар

logo-print

Венесуэла парламент сайловида Уго Чавес партияси ғалаба қозонди


Венесуэла сайлов комиссияси президент Уго Чавес етакчилигидаги Социалистлар партияси парламент сайловида ғалаба қозонганини маълум қилди.

Расмий рақамларга кўра, коалицияга бирлашган мухолиф кучлар Миллий ассамблеядаги 165 ўриннинг учдан бирини қозонган.

Ҳозирча овозларнинг ҳаммаси санаб бўлингани йўқ. Аммо, Сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Люсена ҳозирга қадар аниқланган натижаларга кўра Социалистлар партияси ассамблеядаги ўринларнинг камида 90 фоизини қозонганини маълум қилди.

26 сентябр куни ўтган парламент сайлови якуний натижалари тез орада маълум қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG