Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:25

Душанбе ҳибсхонасидан қочган маҳбуслардан бири ўлдирилди


Тожикистон махсус хизматлари амалиёти чоғида Душанбе ҳибсхонасидан қочган 25 маҳбусдан бири, 38 ёшли Раҳмиддин Азизов ўлдирилди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, у 18 сентябрга ўтар кечаси уни таъқиб қилаётган миллий хавфсизлик хизмати икки ходимини жароҳатлаган. Уни қўлга олишга уриниш чоғида у қуролли қаршилик кўрсатган ва шунинг учун ўлдирилган.

Раҳмиддин Азизов муқаддам Рашт тумани Фавқулодда вазиятлар қўмитасида ишлаган собиқ ҳарбий эди ва бир неча оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.

Шу тариқа Душанбе ҳибсхонасидан қочган 25 маҳбусдан 17 нафари ҳануз озодликда қолмоқда. 7 киши эса ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG