Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:50

Биометрик паспорт тайёрлайдиган технология Ўзбекистонга 2011 йилда келади


Нидерландиянинг “IAI industrial systems B.V.” комапнияси Ўзбекистонда биометрик паспортларни жорий қилиш лойиҳасида қўлланадиган технологияни етказиб берадиган бўлди.

Бу ҳақда “Uzdaily.uz” сайтининг хабар қилишича, янги технология 2011 йилда Ўзбекистонга келтирилади ва Вазирлар маҳкамаси қошидаги Давлат персонализация марказига ўрнаштирилади. Янги технология воситасида паспортларни персонализация қилиш жараёни тўлиқ амалга оширилиши кўзланмоқда.

Яъни, тайёр бланкалар янги системага киритилади ва у фуқаро қўлига беришга тайёр бўлган биометрик паспортларни ҳозирлайди.

Ўзбекистон ҳукумати фуқароларга биометрик паспорт бериш жараёни илк босқичини 2010 йилнинг 1 январидан бошлашини маълум қилган, аммо, ўша пайтга келганда президентнинг бу жараён бир йилга кечикиши тўғрисидаги фармони эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG