Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:39

Афғон полициячилари Тожикистонда трейнингдан ўтмоқда


Тожикистонда Афғонистон чегара полициясининг 20 нафар ходимига соҳта ҳужжатларни аниқлаш бўйича 27 сентябр куни трейнинг бошланди.

Бу терроризм ва наркотикларга қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш доирасида ўтказилмоқда.

Бош қароргоҳи Венада жойлашган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти икки ҳафтага мўлжалланган семинар давомида Афғонистон полицияси ходимлари халқаро полиция агентлиги - Интерполнинг маълумотлар базасига кириб қидиришни ўрганишларини ҳам маълум қилди.
XS
SM
MD
LG