Линклар

logo-print

Қирғизистон ва Россия АҚШ базасига ёнилғи етказиб беради


Қирғизистон НАТОнинг Афғонистондаги амалиётлари учун муҳим бўлган АҚШ ҳаво базасини ёнилғи билан таъминлашда Россия билан ҳамкорлик қилишини билдирди.

Шу пайтгача “Манас” базаси ёнилғини ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Қурмонбек Бакиевга алоқадор деб Қирғизистон ҳукумати тахмин қилган ширкатлардан олган.

Қирғизистон президенти маъмурияти бошлиғи ўринбосари Мухтор Жумалиев қўшма корхона ҳозирги “коррупциялашган тизим”га барҳам беришини айтди.

Қирғизистон ҳукуматига кўра келишув қиймати йилига 60 миллион АҚШ доллрини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG