Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:37

Қирғизистон Ўзбекистонга минатдорлик билдирди


БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилган Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Қирғизистон жанубида июн ойида содир бўлган тартибсизликлар пайтида вазиятни барқарорлаштиришда тутган роли ва кўрсатган бебахо ёрдами учун Ўзбекистон ҳукуматига, хусусан, президент Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди.

- Қирғизистон Республикаси мамлакат жанубидаги вазиятни барқарорлаштиришда, айниқса, тартибсизликлар юз берган дастлабки кунларда Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти, шахсан президент Ислом Абдуғаниевич Каримов тутган позиция ва хатти-ҳаракатларни юқори бахолайди. Шунингдек, биз Қирғизистон фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига ўтишлари ҳамда Ватанга қайтишларида биродар мамлакатнинг ҳукумати томонидан кўрсатилган қўллаб-қувватлашни ва кўрсатилган бабахо ёрдамларни юқори бахолаймиз, - деди Қирғизистон Ташқи ишлар вазири.

Ўш ва Жалолобод вилоятларида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида содир бўлган зўравонликлар пайтида юз минглаб одам Ўзбекистон ҳудудига ўтган.

Қочқинлар масалалари бўйича БМТ идораси ва мустақил кузатувчилар қирғизистонлик қочқинлар учун Ўзбекистонда яратилган шароитларга юқори бахо берган ва дунёдаги энг авторитар режимлардан бири деб қараб келинган Тошкент ҳукуматини олқишлаган.
XS
SM
MD
LG