Линклар

logo-print

Дунё лидерлари Исроилнинг қароридан "хавотир" билдирди


Дунё лидерлари Фаластиндан босиб олинган ерларига Исроил ҳукумати яҳудийлар учун янги уйлар қуришга жорий қилган мораторий муддатини узайтиришни рад қилганидан таассуф ва афсусланиш билдирдилар.

Бу борада якдиллик билан хавотир билдирган Европа лидерлари Исроилнинг қарори 20 ой тўхтаб қолганидан кейин шу ойда қайта бошланган тинчлик музокараларининг муваффақиятсизликка учраши мумкинлигидан огоҳлантирди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилнинг ҳаракатини “провокацион” деб атаб, хавотир билдирди.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Филип Кроулей Фаластин президенти Маҳмуд Аббос “оғир-босиқлик” кўрсатганини олқишлади.

- Биз икки томонни ҳозирдан бошлаб ўз хатти-ҳаракатларида конструктив бўлишга чақирдик. Биз албатта оғир-босиқликни қадрлаймиз, - деди Филип Кроулей.

Парижда сўзлаган Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 29 сентябр куни Рамаллоҳда фаластинлик музокарачилар ва 4 октябрда Қоҳирада Араб Лигаси билан маслаҳатлашганидан сўнг Исролил билан музокараларни тўхтатиш ёки тўхтатмаслик ҳақида қарор қабул қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG