Линклар

logo-print

Митчел Яқин Шарққа жўнаб кетмоқда


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел тинчлик музокараларини сақлаб қолиш учун минтақага жўнаб кетмоқда.

Бунга Исроил Ғарбий соҳилда босиб олинган Фаластин ерларига яҳудийлар учун янги уйлар қуришга жорий қилинган мораторий муддатини узайтиришни рад қилгани сабаб бўлди.

АҚШ, Британия, Франция ва БМТ Исроил ҳукумати қабул қилган қарордан афсусланиш билдирди. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос тинчлик музокараларини тарк этиш таҳдидидан воз кечди.

Маҳмуд Аббос 29 сентябрда фаластинлик музокарачилар ва 4 октябрда Қоҳирада Араб Лигаси билан маслаҳатлашганидан сўнг Исроил билан музокараларни тўхтатиш ёки тўхтатмаслик ҳақида қарор қабул қилишини айтди.
XS
SM
MD
LG