Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:26

Москва ҳокими Лужков ишдан олинди


Кремл расмийларига асосланиб Россиядаги ахборот агентликларининг билдиришича, Россия президенти Дмитрий Медведев Москва ҳокими Юрий Лужковни ишдан бўшатган.

1992 йилдан бери шу лавозимни эгаллаб келган Лужков сўнгги пайтларда қаттиқ танқидга учраб келаётган эди.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлигига кўра, Лужков Медведевнинг фармонига кўра, лавозимидан бўшатилган чунки “у Россия Федерацияси президентининг ишончини йўқотган”.

Россия конституцияси президентга бундай сабаб билан Москва ҳокими ва вилоятлар раҳбарларини лавозимидан бўшатиш салоҳиятини беради.

Кремл матбуот хизматига кўра, президент Медведев Владимир Ресинни Москва ҳокими этиб тайинлаган.
XS
SM
MD
LG