Линклар

Россия мухолифати Лужковнинг истъфога чиқарилишини олқишлади


Россиянинг демократик мухолифати Москва Мэри Юрий Лужковнинг истеъфога чиқарилишини олқишлаб, ҳукуматни шаҳар ҳокимини сайлаш анъанасиини тиклашга чақирмоқда.

Кремл матбуот ҳизмати Лужков Россия Федерацияси президентининг ишончини йўқотгани сабабли муддатидан олдин лавозимидан четлатилгани ҳақда баён қилди.

- Бу билан Медведев ўзини биринчи марта мустақил президент сифатида кўрсатди,- деди Россия Халқ-демократик иттифоқи етакчиси Михаил Касьянов.

"Солидарность" ҳаракати етакчиларидан бири Борис Немцов эса Лужков истеъфосидан кейин жиноят ишлари очилиши ва ҳукуматнинг юқори бўғинларида илдиз отган коррупцияга қарши кураш бошланиши кераклигини таъкидлади.

- Президент ишончини йўқотганлик, бу жиддий айблов. Агар ҳеч қанақа жиноят иши очилмай қолса, президент буйруғининг легитимлиги шубҳа остида қолиши, Лужков эса мутақил сиёсий ўйинчига айланиши мумкин,- деди Немцов.

Кремл матбуот хизматига кўра, президент Медведев Владимир Ресинни Москва ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган. Москвага 18 йил ҳокимлик қилган Лужковнинг ваколатлари келаси йил ўрталарида тугаши керак эди.
XS
SM
MD
LG