Линклар

Покистон НАТО ҳужумларини қоралади


Покистон ўз ҳудудидаги жанггарилар позицияларига Афғонистондаги НАТО кучлари тарафидан ҳаво зарбалари берилгани юзасидан норозилик билдирди.

Исломобод ҳукумати буни ўз суверенитетининг бузилиши, деб атади. Шанба куни Афғонистондаги халқаро коалиция кучларининг ҳарбий вертолётлари афғон армиясининг чегара блокпостига ҳужум қилган жанггариларни ҳаводан нишонга олган эди.

Ҳаво зарбалари оқибатида 50га яқин жанггари ўлдирилди. Бундан ташқари АҚШнинг пилотсиз учқичи Покистоннинг Афғонистонга туташ ҳудудларида паноҳ топган жанггари гуруҳларга қарши мунтазам ҳаводан зарбалар бериб туради.
XS
SM
MD
LG