Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:47

Даниядаги газетага ҳужум қилмоқчи бўлганлар ҳибсга олинди


Норвегия ва Дания полицияси 2005 йилда Муҳаммад пайғамбар ҳажв этилган суратларни босган Данияда чиқадиган газетага қарши ҳужумларни режалаган уч шахсни ҳибсга олди.

Полицияга кўра, уччовлон 8 июл куни Норвегияда қўлга олинган. Норвегия полицияси хавфсизлик ҳизмати вакили Сив Алсеннинг айтишича, ҳибсга олинганлардан бири, 37 яшар ироқлик курд Ал-Қоида билан ҳамкорликда шундай ҳужум режаланганини тан олган.

Тергов давомида аниқланишича, ҳужумлар Даниядаги "Жилландс Постен" газетаси таҳририяти жойлашган бино ёки газета таҳририяти ходимларига қарши қаратилиши кўзда тутилган.

Муҳаммад Алайҳиссаломни салласида бомба билан тасвирлаган даниялик рассом Курт Вестергаард ўтган ой Германиянинг Потздам шаҳрида Канцлер Ангела Меркел қўлидан матбуот эркинлиги мукофотини қабул қилиб олган эди.
XS
SM
MD
LG