Линклар

Ироқ полициясининг уч ходими ҳужум қурбони бўлди


Чоршанбага ўтар кечаси Ироқ шимолидаги иккита шаҳарда уюштирилган ҳужум оқибатида уч нафар полиция ходими нобуд бўлди.

Шунингдек, бомба портлаши оқибатида саккиз одам яраланди.

Ироқ полициясига кўра, Тамрия шаҳридаги машхур кафе яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлаган.

Касалхона расмийлари ҳужум оқибатида икки полициячи ва кафенинг саккиз ходими нобуд бўлганини айтди.

Айни пайтда Ироқ полицияси Самарра шаҳрида бир неча номаълум шахс полиция ходимининг уйига бостириб кириб уни ўлдирганини билдирди.
XS
SM
MD
LG