Линклар

Хитой АҚШ билан ҳарбий алоқаларни тиклаш ниятида


Хитой яқин фурсатда АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни қайта тиклашга умид қилмоқда.

Буни Хитой Мудофаа вазирлигининг Хорижий алоқалар бўлими бошлиғи Цян Лихуа АҚШ Мудофаа вазирининг Шарқий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Майкл Шиффер билан учрашувдан кейин айтди.

Шиффернинг Пекинга ташрифидан мақсад Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатни яхшилашдан иборат.

Жорий йил январида Пекин АҚШ билан ҳарбий алоқаларни тўхтатган.

Бунга АҚШнинг Тайванга олти миллиард долларга қурол-аслаҳа сотиш ҳақидаги режаси сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG