Линклар

Шимолий Корея раҳбарининг ўғли юқори лавозимни эгаллади


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ирнинг кенжа ўғли, давлат раҳбарининг вориси бўлиши тахмин қилинаётган Ким Чен Ун ҳукмрон Меҳнат партиясининг Марказий қўмитаси аъзоси бўлди.

Расмий KCNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким Чен Ун партиянинг марказий ҳарбий комиссияси раиси ўринбосари этиб тайинланган.

1983 ёки 1984 йилда туғилгани тахмин қилинаётган Чен Ун бу лавозимга Меҳнат партияси сўнгги 30 йил давомида биринчи марта ўтказган йиғилишда тайинланди.

Минтақа давлатлари Шимолий Кореядаги барча сиёсий жараёнларни диққат билан кузатмоқда.
XS
SM
MD
LG