Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:13

НАТО вакили афғонлараро ярашувга эҳтиёткор ёндошмоқда


НАТОнинг фуқаролар масалалари бўйича Афғонистондаги вакили Марк Седвилл исёнчиларнинг айрим раҳбарлари урушдан чарчаб, афтидан Кобул ҳукумати билан ярашиш ниятида эканини айтди.

Британиялик Седвилл ярашув жараёни тезда ниҳоясига етади деб ўйлаш хатолик бўлишини таъкидлади.

НАТО вакили толибларнинг айрим раҳбарлари орасида Кобул ҳукумати билан сўзлашувлар олиб боришга қизиқиш билдирилаётганига ҳам эҳтиёткорлик билан қарамоқда.

Седвилл ярашув жараёни ҳали ҳам “бошланғич” босқичда эканини айтди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай зўравонликдан воз кечган, террорчилар билан алоқани узган ва конституцияни тан олган исёнчилар билан музокара олиб боришини айтган.

Афғонистон ҳукумати сешанба куни Кобулда 70 аъзодан иборат Тинчлик олий кенгашини тузди.

Мақсад Толибон ҳаракати раҳбарлари билан ярашиш ва исёнчиларни жанг майдонларидан қайтаришдан иборат.
XS
SM
MD
LG