Линклар

logo-print

Тожикистон қамоғидан қочган маҳбус отиб ўлдирилди


Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати бошлиғи Нозиржон Бўриев Озодликка ўтган ой Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳибсхонасидан қочган 25 маҳбусдан бири ўлдирилганини айтди.

Бўриевга кўра, Раҳмиддин Азизов 26 сентябр куни пойтахт Душанбедан 70 километр шарқда жойлашган Файзобод туманининг Себзор қишлоғида отиб ўлдирилган.

Бўриев 18 сентябр куни Азизовни қўлга олиш пайтида у икки нафар хавфсизлик ходимини ярадор қилиб қочишга муваффақ бўлганини айтди.

Бўриевга кўра, 26 сентябр кунги рейд давомида ҳам Азизов қаршилик кўрсатган.

Шундан кейин хавфсизлик ходимлари уни отиб ўлдирган.

Унинг ёнидан автомат ва пул топилган. Раҳмиддин Азизов 22 август куни қамоқдан қочган 25 киши орасида ўлдирилган биринчи маҳбус бўлди.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шу кунгача етти маҳбусни қўлга олган. бошқалари қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG