Линклар

logo-print

АҚШ вакили Яқин Шарқ тинчлик миссиясини бошлади


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қутқариш учун дипломатик уринишни бошламоқда.

Исроил Ғарбий Соҳилдаги босиб олинган Фаластин ерларига яҳудийлар учун янги уйлар қуришга жорий қилинган мораторий муддатини узайтиришни рад қилгани музокараларни шубҳа остида қолдирмоқда.

Бугун Жорж Митчелнинг Қуддус шаҳрида Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак ва Бош вазир Бенямин Нетаняҳу билан учрашиши режаланган. 30 сентябр куни АҚШ вакилининг Ғарбий Соҳилда Маҳмуд Аббос билан учрашиши кутилмоқда.

Аббос Араб лигаси йиғилишидан кейин Нетаняҳу билан музокараларни давом эттириши ёки давом эттирмаслигини эълон қилишини айтган.
XS
SM
MD
LG