Линклар

Тожик мухолифати давлат тўнтариши эҳтимолидан ташвишда

  • Гулнора Равшан

Тожик социал демократлари раҳбари Раҳматулло Зоиров Раштдаги амалиётларни мантиқсиз эканини айтмоқда.

Тожик социал демократлари раҳбари Раҳматулло Зоиров Раштдаги амалиётларни мантиқсиз эканини айтмоқда.

Тожикистон Социал демократлар партияси раҳбари Раҳматулло Зоиров Рашт водийсида юзага келган беқарор вазият ва мухолифатга қарши "мантиқсиз амалиётлар" мамлакатда давлат тўнтариши содир этилиши учун туртки бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.


Тожикистон Социал демократлар партияси раиси Раҳматулло Зоиров иқтидордаги ҳукумат ҳам, мухолиф кучлар ҳам Рашт водийсидаги вазиятни барқарорлаштиришга уринмаётганидан ташвиш билдирди.

Социал демократлар лидерига кўра, бу ўз навбатида мамлакатда давлат тўнтариши юз беришига сабаб бўлиши мумкин. Давлат тўнтаришини “учинчи кучлар” ёки “ Тожикистондаги олигарх гуруҳлар” амалга оширилиши мумкин, дея огоҳлатиради Зоиров.

- Аммо шуни айтиш лозимки, “Таблиғ жамоати” ёки “Ҳизбут-Таҳрир” учинчи куч эмас. Улар мафкуравий оппозиция. Ўз навбатида Мирзохўжа Аҳмадов, Шоҳ Искандаров ва бошқалар ҳам учинчи куч эмаслар. Улар давлат тўнтариш уюштириш учун учинчи кучлар қўлида восита холос. Учинчи куч давлат ичкарисидадир, - дер экан Раҳматулло Зоиров, бу кучлар ортида хорижий давлатлар турганини таъкидлади.

Жаноб Зоировнинг фикрича, улар ҳар қандай ишга қодир. “Бунинг учун бир неча миллион доллар етарли”, дейди у.

Сиёсатчи иқтидордаги ҳукумат ҳам бундай хавфни пайқаган ва сўнгги вақтларда ҳукумат кучларининг Рашт водийсида олиб бораётган “мантиқсиз амалиётлари” бунинг исботидир, дея тахмин қилади.

Тожикистон президенти қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази ходими Сайфулло Сафаров “хорижликлар” деганда Ўзбекистон ва Россия назарда тутилаётганини айтади.

- Аммо булар мантиқсиз, асоссиз ва жирканч бир даволардир. Баъзилар “учинчи куч” деб Ўзбекистон ва Россиядан шубҳаланади. Аммо биз бундай фикрларга қаршимиз. Чунки бундай ақидалар бизнинг сиёсатимизга зиддир. Ҳар қандай ҳолатда Россия ва Ўзбекистон биз билан биргадир. Аммо айрим гуруҳлар шундай асоссиз даволари билан бизнинг стратегик шерикларимиз Россия ва Ўзбекистонни қоралашга уринади,- дея билдирди тожик мулозими Сайфулло Сафаров.

Унинг айтишича. Тожикистондаги вазият ҳуқуқ - тартибот кучлари томонидан тўла назорат қилинаётгани ва мамлакатда давлат тўнтариши рўй бериши имконсизлигини таъкидлади.

Айни пайтда Сайфулло Сафаров террорчи гуруҳларнинг мамлакатга таҳдиди сезилаётганини инкор қилмайди.

Яна Раҳматулло Зоиров айтганларига қайтадиган бўлсак, у Тожикистондаги бугунги иқтисодий вазиятга ҳам тўхталиб, унинг ҳалокат ёқасига бориб қолганини айтади.

Зоиров фикрича, “Роғун Тожикистон иқтисодиётининг умуртқа поғонасини синдирди”.

- Зеро, - дея давом этади Зоиров, - Тожикистон йиллик бюджети бор-йўғи бир неча миллион долларни ташкил қилади ва шундан икки юз миллион долларини Роғун лойиҳасига ажратиш мунтиқсизликдир”,

Шу ўринда айтиб ўтсак, Роғун лойиҳаси ва ГЭС қурилишига оид Тожикистонда сўнгги икки йилда амалга оширилаётган тадбирлар Ўзбекистон билан муносабатларнинг томомила совуб кетишига ҳам сабаб бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG