Линклар

logo-print

АҚШ Яқин Шарқ тинчлик музокараларини сақлаб қолиш ҳаракатида


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича расмий вакили Жорж Митчел Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларини сақлаб қолиш уринишларини бошлади.

Яқинда қайта бошланган музокаралар Исроил томони Ғарбий Соҳилидги қурилишларга жорий этган мораторий муддатини узайтирмагани боис боши берк кўчага кириб қолган эди.

Бугун Жорж Митчел Иcроил Бош вазири Беняамин Нетаняҳу ҳамда Ташқи ишлар вазири Эҳуд Барак билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Пайшанба куни АҚШ расмийси Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан Рамаллоҳ шаҳрида учрашади. У Фаластин раҳбарини 4 октябр араб давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлардан олдин музокараларга қайтишга ундаш ниятида.

XS
SM
MD
LG