Линклар

logo-print

Афғонистон жанггарилари тинчлик сулҳига қизиқиш билдирмоқда


НАТОнинг Афғонистондаги юқори мартабали расмийси мамлакатдаги инсёнчи гуруҳларнинг баъзи етакчилари ҳукумат билан сулҳ тузишга қизиқиш билдирмоқда, деб ҳисобламоқда.

Британиялик ҳарбий Марк Седвиллга кўра, жанггари гуруҳлар етакчилари ҳам адоғи кўринмаётган урушдан чарчаган. Аммо, бу сулҳга тез орада эришиш мумкин дегани эмас, дея урғулади НАТО расмийси.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай зўравонликлардан воз кечган, террорчилар билан алоқаларини узган ва Афғонистон конституциясини тан олган Толиб исёнчилари билан мулоқотга тайёр эканини айтган.

Сешанба куни исёнчи гуруҳлар билан музокаралар олиб борадиган 60дан ортиқ кишидан иборат тинчлик кенгаши таркиби эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG