Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:53

АҚШ молиявий ёрдами шартларини кучайтирмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ ҳукумати ўзидан ёрдам олаётган мамлакатларга қўйилажак шартларни кучайтиришидан огоҳлантирди.

Ҳиллари Клинтон берилаётган молиявий ёрдам устидан кучайтирилаётган назорат тартиблари сирасида хориж давлатларидаги бой элита вакиллари ҳам ҳукуматлар томонидан солиққа тортилиши назарда тутилаётганини айтди.

- Ўз элитасини солиққа тортмасдан, ўз халқига хизмат қилишда биздан ёрдам кутаётган мамлакатлар бундан кейин узоқ вақт давомида олиб келган ёрдамни ололмайди, деди Ҳиллари Клинтон.

Энг катта миқдордаги ёрдамни олаётган давлат, дея Покистонни тилга олган Клинтон айни пайтда Исломобод АҚШ босими остида солиққа оид қонунчилигини кучайтираётганини айтди.

Покистон Америкадан йилига бир ярим миллиард АҚШ доллари атрофида кўмак олади.

XS
SM
MD
LG