Линклар

Москва мэрининг ўринбосари ишдан бўшади


Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг ўринбосари Александр Рябинин ўз лавозимидан бўшатилди.

Шаҳар мэри вазифасини вақтинча бажараётган Владимир Ресин Рябинин ўз хоҳиши билан ишдан кетганини маълум қилди.

Шу йил март ойида Рябининга нисбатан ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилганлик, кейинчалик эса бу айблов бекор қилиниб, ўрнига пора олганлик айблови билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Россия прокуратураси Тергов қўмитаси эса Рябининга нисбатан суриштирувлар собиқ мэр Лужковнинг истеъфоси билан боғлиқ, дея билдирилаётган фикрларни рад этиб, тергов ишлари бу воқеадан анча аввал бошлангани ҳақида баёнот берди.

Айни пайтда Лужковнинг дўсти, дума депутати Иосиф Кобзон собиқ мэр президент қарори устидан судга арз қилиш ниятида эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG