Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:23

Медведевнинг Курилга ташрифи рус-япон алоқаларини совутиши мумкин


Россия Президенти Дмитрий Медведев Курил оролларини Россиянинг “жуда муҳим қисми”, деб атади ва келгусида албатта бу ҳудудга боришини билдирди.

Бунга қадар президент Медведев Хитой сафаридан қайтиш чоғида Курил оролларига тўхтаб ўтиш режаси борлигини айтган, аммо, об-ҳаво ноқулай бўлгани боис бора олмаган эди.

Япония Ташқи ишлар вазири Сэйжи Маеҳара президент Медведевнинг Курил оролларига ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларга “жиддий путур” етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Япония Курил тизмаси жанубидаги 4 оролга эгалик ҳуқуқи устида Россия билан баҳслашиб келади.

XS
SM
MD
LG