Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:04

Рус чегарачилари Қирғизистон жанубига киритилмайди?


Россия матбуоти рус чегарчилари Қирғизистон жанубига ЕХҲТ полициячиларидан олдини критилиши мумкинлигини айтмоқда.
Россия матбуоти рус чегарчилари Қирғизистон жанубига ЕХҲТ полициячиларидан олдини критилиши мумкинлигини айтмоқда.

Яқин кунлар ичида Қирғизистонга Россиянинг 40 кишидан иборат чегарачилари гуруҳи киритилади. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Владимир Проничев “Коммерсант” газетасига маълум қилган. Бироқ қирғиз чегара хизмати бу маълумотни рад этмоқда.


Россия Федерал хизмати раҳбари Владимир Проничев “Коммерсант” газетасига берган суҳбатида Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари Зокир Тиленов билан Ўшда музокаралар ўтказгани ҳақида айтган.

Россия расмийсига кўра, музокаралар чоғида сўнгги йилларда Қирғизистон чегара олди ҳудудларида трансмиллий жиноий гуруҳлар ҳаракати фаоллашгани тарафларни ташвишга солаётгани эътироф этилган. Музокаралар чоғида жиноий гуруҳларга ва наркотик моддалар таъминотига қарши курашни кучайтириш мақсадида Ўш шаҳрига Россия Федерал Хавфсизлик хизмати чегара қўшинининг тезкор гуруҳини киритиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Маълумотларда Россия чегара қўшинлари гуруҳи Ўшга қачон етиб келиши ҳақида аниқ бир муддат айтилмаган. Бироқ айрим ахборот агентликлари Россия чегарачилари Ўшга ЕХҲТ полицияси гуруҳидан олдинроқ киритилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди.

Бироқ Қирғизистон Чегара хизмати расмийси Салқин Абдуқариева Озодлик билан суҳбатда бу маълумотлар матбуот томонидан нотўғри талқин этилганини таъкидлади.

- Қирғизистон Чегара қўшинлари қошида Россия Федерал Хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари оператив гуруҳи мавжуд. Бу гуруҳ ўн йилдан ортиқроқ Қирғизистон Чегара қўшинлари марказий аппарати биносида ишлаб келган. Бироқ қирғиз чегара хизмати Ўшга кўчирилганида, улар Бишкекда қолиб кетганлар. Гап мана шу гуруҳни Бишкекдан Ўшга кўчириш ҳақида кетаяпти холос. Россия томонидан Қирғизистонга ҳеч қандай қўшимча куч киритилмайди,- деди Салқин Абдуқариева.

Айни пайтда хориж оммавий ахборот воситалари учун суҳбат берган Россиянинг яна бир расмийси, Коллектив хавфсизлик ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа ҳам Қирғизистон мавзусига алоҳида тўхталиб ўтган. Унинг билдиришича, июн воқеалари пайтида Қирғизистонга ўз кучларини киритмасликка қарор қилган КХШТ, бугунги кунда қирғиз ҳукуматига ахборот майдонини назорат қилишга ёрдам бермоқда.

Мазкур ташкилот матбуот котиби Владимир Зайнетдинов ўтган ойда Озодликка берган суҳбатида Қирғизистон воқеалари КХШТ низомидаги айрим бандларнинг қайта кўриб чиқилишига туртки бўлганини айтган эди.

- Котибиятга бўхронларга тезкор муносабат билдириш механизмини мукаммалаштиришни назарда тутувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилган. Мазкур ҳужжат декабрда ўтадиган КХШТ сессиясида президентларга тақдим этилади,- деган эди Владимир Зайнетдинов.

Айни пайтда Қирғизистонга ЕХҲТ полициясининг ҳам киритилиши режалаштирилаётган эди. Бироқ август ойи охирларида Ўшга жўнатилиши режалаштирилган халқаро полиция гуруҳи масаласи шу кунгача очиқ бўлиб қолмоқда. Қирғизистон расмийлари халқаро полицияни Ўшга киритиш масаласи 10 октябрда ўтадиган парламент сайловидан сўнг ҳал этилишини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG