Линклар

logo-print

Ўшлик ўзбеклар милиция раҳбарини ўлдирганликда айбланмоқда

  • Шерзод

Ўш воқеаларига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганларнинг аксарияти ўзбеклардир.

Ўш воқеаларига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганларнинг аксарияти ўзбеклардир.

29 сентябр куни Ўшда Қорасув тумани vилиция бошқармаси бошлиғи Адилбек Султонов ва унинг ҳайдовчиси Уран Шамурзаевнинг ўлими юзасидан суд жараёни бошланди. Маълумотларга кўра, маҳкамада Қорасув тумани Наримон қишлоғида истиқомат қилувчи ўндан ортиқ одам айбланмоқда.

Қорасув туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Одил Султонов ва унинг ҳайдовчиси Уран Шомурзаевнинг шу йил 13 июн Қорасув тумани Наримон қишлоғида номаълум шахслар томонидан ўлдирилган эди. Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Одил Султонов ёндириб юборилган, унинг ҳайдовчиси Уран Шомурзаевнинг калласи танасидан жудо қилинган эди.

Ўш вилоятининг Қорасув туман суди Ўш шаҳрида жойлашган харбий қисимлардан бирида мазкур иш юзасидан маҳкама жараёнини бошлади.

Маълумотларга кўра, маҳкамада Қорасув тумани Наримон қишлоғида истиқомат қилувчи ўндан ошиқ одам айбдор сифатида иштирок этмоқда.

Ўш воқеалари юзасидан мустақил текширув олиб борган бишкеклик ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдурасулова суднинг қора кусрисида милиция раҳбари ва унинг ҳайдовчиси ўлимида айбдор бўлган одамлар ўтирганига шубҳа билан қарайди:

- 21 июн куни наримон қишлоғида “зачистка” ўтказилди. Бу тозалаш ишлари жуда қўпол қонунбузарликлар билан ўтди. Ўшанда кўплаб одамлар қамоққа олинди. Камида 40-50 одам айби бор ёки йўқлигига қарамай қамоққа олинган ва уларга нисбатан тергов ўтказилган. Айни пайтда Ўш воқеалари юзасидан ўтказилаётган суд жараёнларининг кўпчилиги ноҳолис ўтказилаётганини ҳам тан олишимиз керак. Айби исботланмаган одамлар ҳам қамоққа ҳукм қилинмоқда. Шу нуқтаи назардан Наримондаги воқеа юзасидан ҳам суд жараёни адолатли ўтишига ишонч камроқ. Чунки деярли барча суд жараёнларида адвокатларга нисбатан босим ўтказилаяпти, судланувчиларнинг эътирозлари ва ўз ҳимоясига келтираётгандалилари инобатга олинмаяпти,-деди Азиза Абдурасулова.

Айни пайтда наримонликлар Қорасув милицияси раҳбари ўлимида айибланиб юзга яқин одамлар қўлга олинганини айтишмоқда. Уларга кўра, кўплаб наримонликларнинг бу жиноятга алоқадорлиги терговда исботланмаганига қарамай, улар Ўш вилоятининг бир қанча туманларидаги қамоқхоналарда сақлаб келинмоқда.

- Улар ўш турмаларида эмас, Аравон, Новқат, Қорасув турмаларига олиб бориб яшириб қўйишган, - деди исми ошкор қилинишини истамаган наримонлик ишончли манба.

Унинг айтишича, Қорасув туман милицияси бошлиғи ва унинг ҳайдовчиси ўлимида айбланиб қўлга олинганлар тергов давомида қийноқларга солинган.

- Ўшаларни оарсида битта одам нохақ судланяпти. Исми Боходиржон Жўраев фамилияси. Уни бўйнига кийнорлар билан айиб куйишган. Лекин у ўз айбини тан олмаган, протоколларга хам қўл қўймаган. Уни 21 кун қийноққа солишган.

Ўз овозини ёзиб олишимизни ва исмини ошкор қилишимизни истамаган наримонлик яна бир ишончли манбаанинг маълум қилишича, Қорасув туман милиция раҳбари ўлими юзасидан айибланиб қўлга олинганларнинг 40 дан ортиқроғи халқаро ташкилотлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларнинг аралашуви билан қамоқдан озод қилинган. Ўш вилояти қамоқхоналарида эса турли айбловлар қўйилган яна 60дан ортиқ наримонлик сақланмоқда.

Аммо Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари наримонликларга қўйилган айбловлар ўз исботини топгани ҳақида маълумот бермоқдалар. Аммо наримон қишлоғида ўлдирилган Қорасув туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Одил Султонов ва унинг ҳайдовчиси Уран Шомурзаевнинг қариндошлари ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг бундай баёнотига рози эмаслар. Улар тергов ишлари чала ўтказилгани ва якунига етказилмаганини иддао қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG